Давлат тилининг хўжалик бошқаруви ва жамоат жойларида қўлланилиши

0

Барчамизга маьлумки, ҳар бир давлатнинг мавжудлигининг асосий омилларидан бири бу – унинг давлат тилидир. Давлат тили эса ўша заминда асрлар оша  истиқомат қилиб келган халқ сўзлашадиган, уларнинг миллат сифатида бирлашишига хизмат қилган она тили асосида шаклланади. 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва “давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши халқимиз учун жуда катта воқеа бўлганлиги фикримизнинг тасдиғи десак муболаға бўлмайди, албатта. Чунки бу қонуннинг қабул қилиниши мустақиллик учун ташланган дастлабки қадам эди.

Мустақилликка эришганимиздан ҳозирги кунга қадар ўзбек тилининг ривожи учун кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оирилди. Хусусан, давлат тилининг ривожланиши учун, унинг келажакдаги истиқболи учун айни шу соҳани ривожлантирадиган зиёлиларга ва бошқа масьул вакилларга барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилди. Қонунчиликда ҳам давлат тилининг жамиятдаги ролини  оширишга, унга нисбатан ҳурматсизлик ҳолатларининг кузатилишига йўл қўймасликка каратилган нормаларнинг номатив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланганлиги бу борадаги ҳаракатларни ифодалайди.

Президентимизнинг зиёлиларга қарата: “Она тилимизнинг бойлигини, унга бўлган ҳурматингиз ва муҳаббатингизни тилимизни дунёга тараннум этиш билан кўрсатишингиз керак”, деган эди. Бу улуғвор ишга биз нечоғли тайёрмиз? Она тилига бўлган ҳурматимиз, муҳаббатимиз ҳаётда амалий исботини топяптими? Дарҳақиқат, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламдаги ҳаракатлар давлат тилининг ҳурмати тўла маьнода ўз ўрнига қўйилишига етарли бўлмайди. Бунинг учун ўзбек тилига нисбатан жамиятда шундай руҳиятни вужудга келтириш керакки, токи бу тилга нисбатан шу жамиятда яшаётган ҳар бир шахс  ўзининг шаьни, қадр-қиммати сифатида қарасин. Давлат тилини қабул қилинган кунида нишонлаш ёки унда-бунда у ҳақида гапириш орқалигина жамиятнинг шуурига киритиб бўлмайди. Бунга жамоат назоратини ташкил қилиш орқали ҳам эришиш мумкин, албатта. Жамоат назоратини эса ҳақиқий фидоий инсонлар орқали амалга оширишимиз мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Жамиятимиздаги шунақанги қатлам вужудга келдики, улар асосий эьтиборини хорижий тилларни ўрганишга қаратишмоқда. Хорижий тилни ўргатишга ихтисослашган марказлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Бу яхши, албатта, қачонки ўзининг аждодлари қадрлаган ва шу тилда ёзилган асарлари жаҳоннинг ривожланган давлатлари тилларига таржима қилинган она тилларини билсаларгина. Бундан ташқари, юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очилганлиги сабаб тадбиркорлар сони ошмоқда, лекин уларга берилаётган номларда ўзбек тилидаги луғатлар саноқли эканлиги амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотлар кўп эканлигини англатади.

Давлат тили ҳақида сўз борганда, одатда асосий эьтиборни жамиятда бу соҳада мавжуд муаммолар ва олиб борилаётган ислоҳотларга қаратамиз, аммо камдан кам ҳолатларда давлат органларида бу борада қандай муаммолар мавжуд ва қандай ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида сўз юритилади.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йилнинг 20 октябрдаги
6084-сонли Фармони асосида қабул қилинган 2020 – 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш Консепсиясида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбар ходимларига давлат тилини талаб даражасида билиш ва унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш мажбурияти юкланиши, барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилида иш юритиш салоҳиятига эга бўлган малакали кадрлар фаолият кўрсатиши белгиланганлиги бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳам намоён этади.

Дарҳақиқат, кўпчилик давлат органлари ва ташкилотлари, умуман олганда давлат ва хўжалик бошқарувида раҳбар ҳодимлар ва бошқа бир қанча ҳодимлар давлат тилида фолиятларини олиб боришмайди, ваҳоланки бу қонунчилигимизда таьқиқланган. Шу сабабли ҳам бу Консепсия қабул қилинди ва бунинг ижросини таьминлаш учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Давлат ва хўжалик бошқарувида давлат тилини қўллашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларнинг аксарияти ходимларнинг тилга оид билим даражаларининг етарли даражада эмаслиги билан изоҳланиши табиий. Бунинг олдини олишнинг ягона йўли ходимларга давлат тилини билиш уларнинг мажбурияти ва бурчи еканлигини тушунтириш ҳамда унинг устидан амлий назоратни амалга оширишдир.

                          Ш. Ражабов,
Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

 

 

 

 

Аввалги мақолаЎзини ўзи банд қиладиган фуқароларга 5 млн сўм миқдорида нақд пулда кредит берилади
Кейинги мақолаХодимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда