Давлатга хоинлик қилишда айбланган фуқарога суд ҳукми ўқилди

142

Олий суд матбуот хизмати Р. Сайфулинга оид жиноят иши бўйича ахборот берди.

Унга кўра 2020 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисми ва 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Р. Сайфулинга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилингани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, таҳлил қилинган.

Тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилган.

Суд судланувчи Р. Сайфулинни юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг