Давлатобод туманининг ҳудудий чегараси эълон қилинди

0

Давлатобод туманининг ҳудудий чегараси эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Наманган шаҳри таркибида янгидан ташкил этилган туман ҳудудида 25 та маҳалла фуқаролари йиғини, 33850 та хонадон, 421 та кўп қаватли уй, 3 та касб-ҳунар коллежи, 18 та умумтаълим мактаби, 24 та мактабгача таълим муассасаси, 5 та тиббиёт муассасаси, 1280 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, 698 та хизмат кўрсатиш объeкти, 429 та саноат корхонаси ҳамда 2 та маданий мерос объeкти мавжуд.

Туман аҳолиси 149,6 минг нафарни ташкил этиб, Наманган шаҳар аҳолисининг 23,8 фоизини қамраб олади. Мазкур ҳудуд истиқболда замонавий кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисобига урбанизация жараёни жадаллашишига, шунингдек, янги инфратузилма объeктлари барпо этилиши ва аҳолига хизмат кўрсатиш тизими янада ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.