Де Йонг: «Мен учун Чемпионлар Лигасини биринчи ўринда»

0

“Барселона” яримҳимоячиси Френки де Йонг жамоанинг ушбу мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

“Биз барча унвонларни ютишни хоҳлаймиз. Айниқса, Чемпионлар Лигасини.

Мен интервьюларда эҳтиёт бўлишга ҳаракат қиламан. Аммо аниқки, ЕЧЛ – ҳаммамиз истаган кубок.

Танлаш керак бўлса, Чемпионлар Лигасини биринчи ўринга қўяман. Аммо Ла Лига ва Кубокда ҳам ғолиб бўлишни хоҳлаймиз”, – деб де Йонгнинг сўзларини келтиради Diario Sport.

Аввалги мақолаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги мақола“Янги Ўзбекистон” газетасининг нишона – биринчи сони чиқди