Декретдаги ходимнинг иш жойи қаёққа кетди?

0

Ғиждувон туман Ф.Хўжаев маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Д.Б. бола парвариши таътилидан сўнг “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Бухоро филиали томонидан иш билан таъминланмаганидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам ариза муаллифининг “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Бухоро филиали томонидан бола парвариши таътилида бўлган даврида Ғиждувон почта алоқа тармоғидаги иш ўрни сақлаб қолинмаганлиги ва икки йилдан буён иш билан таъминланмасдан сарсон бўлиб юрганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 234-моддаси бешинчи қисмида, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи, лавозими сақланиши  кераклиги кўзда тутилган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Бухоро филиалига тақдимнома ҳамда мазкур ташкилот мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли Бухоро шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига маъмурий хукуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақида таклиф киритилди.

Адлия аралашгач, аниқланган қонунбузилиши бартараф этилишига эришилди ва айбдор масъул шахс жавобгарликка тортилди.

Дилшод  НАРЗУЛЛАЕВ,
Ғиждувон туман адлия бўлими бошлиғи

 

 

 

 

 

 

Аввалги мақолаОйлик йўл чипталари олган йўловчиларга фойдаланилмаган кунлар учун маблағлар қайтариб берилади
Кейинги мақолаКоронавирусни юқтириб уйда даволанаётган бемор қандай дори ичиши керак?