ЯнгиликларМаҳаллийДХА аҳолига қулайлик яратмоқда

ДХА аҳолига қулайлик яратмоқда

Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич такомиллаштириб борилмоқда. Бу эса, нафақат аҳолига, балки тадбиркорларга ҳам энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини “ягона дарча” тамойили бўйича тез, қулай ва осон кўрсатиш имконини   яратмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига қарашли туман ва шаҳар марказлари орқали жорий йилнинг ўтган 9 ойида 760 минг 577 та давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан 675 минг 94 таси бевосита марказлар орқали амалга оширилди. 85 минг 483 нафарга яқин фуқаро давлат хизматларидан мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланди.

Таҳлилларга кўра, давлат хизматлари кўрсатиш бўйича мурожаатларнинг 93 мингга яқинини болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш, 57 минг 425 тасини фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича, 57 минг 329 таси кадастр паспортини шакллантириш,  54 минг 174 тасини Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил қилди. Мурожаатларнинг 54 минг 106 тасини эса, Электрон рақамли имзо (ЭРИ) олиш, 15 мингга яқинини тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.

Аҳолига янада қулайликлар яратиш, чекка ҳудудларда яшаётган фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишни кўзлаб, қолаверса, хизматларнинг қулай ва шаффоф усулларини жорий этиш мақсадида 6 минг 521 та сайёр хизматлар кўрсатилди.

Муса КАРИМОВ,
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img