ДХА Наманган вилоят бошқармаси “Бунёдкор” маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганди

0

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғоя бугун барчани бир ёқадан бош чиқариб иш олиб боришга ундамоқда. Халққа яқиндан хизмат қилишга бел боғлаган давлат хизматлари агентлиги фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш билан бирга, жойларга чиқиб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда. Агентликнинг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари Наманган шарининг “Бунёдкор”  маҳалласида бўлиб аҳоли хонадонларини уйма-уй юриб уларнинг мурожаатларини тинглади.

Наманган шаҳридан 18 километр узоқликда жойлашган “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини ўз номига хос тарзда бунёд этилмоқда. Ҳозирда барча ташкилот ва муассасалар аҳоли муаммоларини ўрганиб тегишли тартибда ҳал этишга кўмаклашмоқда. Жумладан, Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази ҳамда ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан маҳалладa яшовчи 12 минг нафардан зиёд аҳолини давлат хизматлари соҳасига оид муаммо ва масалалари ўрганилди. Давлат хизматлари маркази-маҳалла-фуқаро тамойили асосида уйма-уй юриб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Аҳолининг асосий муаммолари туғилишни қайд этиш, кадастр паспортини шакллантириш, ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини тиклаш ва яна бошқа хизматларга тўғри келади.

Наргиза Камоллидинова, 4 нафар фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олмагани маълум бўлди. Яна бир фуқаро Зайнура Қорабоева 5 нафар фарзандини ҳеч бир ҳужжатсиз вояга етказаётгани аниқланди. Ўрганишлар давомида Наманган шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Шунингдек, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини, Янги замин кўчаси 7- уйда яшовчи фуқаро Ойдина Лутфиддинова ва унинг маҳалладошларига “Кадастр паспортини шакллантириш” бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди. Шу куни Бунёдкор маҳалласи ва унга ёшдош бўлган маҳалла аҳлига марказ ходимлари томонидан сайёр хизмат  кўрсатилди.

Хонадонбай ўрганишлар давомида Бунёдкор аҳолиси томонидан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига 65 та, давлат хизматлари соҳасига доир 40 та мурожаатлар қабул қилинди. Шу билан бирга, 100 нафардан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Орадан қисқа вақт ўтгач фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, 15 нафар фуқарога туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб сайёр тартибда тантанали топширилди. Шулардан бири Рашида Мирзаназарова фарзанди Рухшонага 6 йил деганда туғилганлик ҳақида гувоҳнома олди.

Яна бир маълумот: агентликнинг Наманган вилоят бошқармасининг ўрганишларидан сўнг, мазкур маҳалла аҳлини узоғини яқин, мушкулини осон қилиш мақсадида, шунингдек, фуқароларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб Наманган шаҳар давлат хизматлари марказининг филиалини айнан Бунёдкор маҳалласида очди. Бундан хабар топган маҳалла аҳли давлат хизматлари соҳасига оид хизматлардан узоққа бормай ўзларига яқин бўлган ҳудудда фойдаланиш имкони мавжудлигидан мамнун бўлдилар. Бунёдкор маҳалласи, Устара кўчасида яшовчи Асимохон Паттабоева биинчилардан бўлиб маҳалласидаги филиал хизматларидан фойдаланди. Мазкур филиал иш бошлаганига 3 кун бўлган бўлсада шу қисқа вақт давомида 50 нафардан ортиқ фуқароларнинг узоғини яқин, мушкулини осон бўлишига хизмат қилди. Шунингдек, кўплаб аҳолини вақти ва ортиқча оворагарчилигига барҳам берди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Наманган шаҳар давлат хизматлари марказининг “Бунёдкор” филиали мазкур маҳалада иш бошлашининг яна бир аҳамиятли жиҳати “Ёшлик” кичик саноат зонасининг тамал тоши қўйилганидир. Эндиликда мазкур ҳудудда ўз фаолиятини бошлаш истагида бўлган ишбилармонлар вақт ва ортиқча пул сарф этиб шаҳар марказига бормай шундоққина маҳалла гузарида жойлашган филиалда олишлари мумкин.

 

Аввалги мақолаЎзбекистонда инсон ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинмоқда?
Кейинги мақола “Рисоладагидек” она