ДХА Наманган вилоят бошқармасининг телеграм бот канали ишга тушди

83

Давлат хизматлар агентлиги ташкил этилганига 2 йилдан ортиқ вақт бўлган бўлса-да, аҳоли орасида тез оммалашган, уларнинг оғирини енгил, мушкулини ошон қилишга кўмаклашадиган идорага айланди. Мазкур тизимда 130 дан ортиқ хизмат турлари кўрсатиб келинаётган бир пайтда марказга келмасдан туриб, хизмат турларидан фойдаланиш имконияти яратилганига ҳам анча вақт бўлди. Хозирда замонавий техналогиялардан эмин-эркин фойдалана оладиган фуқаролар ўз мурожаатларини www.mygov.uz портали орқали амалга оширмоқдалар. Бу, ўз навбатида, марказга келувчилар сонини сезиларни даражада камайишига сабаб бўлмоқда.
Аҳолига тез ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш билан бирга, уларнинг вақт ва пул маблағларини тежалишига хисса қўшаётган тизимида ҳам айрим камчилик ва муаммолар бўлиши табиий. Ана шундай тушунмовчиликларга барҳам бериш мақсадида ДХА Наманган вилоят бошқармасининг “Телеграм бот” (@namdavxizmatbot) канали фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда сиз давлат хизматлри соҳасига оид муаммо ва масалангизни ҳал этишдан ташқари, ДХА фаолиятига доир маълумотлар, яъни бошқарма ва туман (шаҳар) ДХМлар жойлашуви, норматив ҳужжатлар, кўрсатилаётган хизмат турлари, соҳага оид янгиликлардан хабардор бўлиб боришингиз мумкин!
Сиз бизга мурожаат қилинг, биз эшитишга ва амалий ёрдам беришга тайёрмиз, деб хабар бермоқда ДХА Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг