ЯнгиликларМаҳаллийДХА: Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига тегишли...

ДХА: Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Нега?

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали фуқароларимиздан fo.birdarcha.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишдаги кадастр маълумотларини киритиш билан боғлиқ саволлар кўпайди.

Ушбу масалага Давлат хизматлари агентлиги аниқлик киритди.

Тизимга ўзгартиришлар киритилишига сабаб нима?

Хабарингиз бор, 2021 йил 22 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 595-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб,

Давлат хизматлари марказлари юридик шахсларни давлат кадастр маълумотлари базасидан – ариза берувчига кўчмас мулк тегишлилиги, шунингдек, солиқ органлари маълумотлар базасидан – ижара шартномаси ёки текин фойдаланиш шартномаси мавжуд бўлган ҳолдагина рўйхатдан ўтказиши ёхуд қайта рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилиши ҳамда ушбу маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланишларини таъминлаши;

ариза берувчи Интернет орқали Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиши ёки қайта рўйхатдан ўтказишда, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жойини корсатишда солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланиши;

янги рўйхатдан ўтаётган юридик шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш бўйича дастлабки шартнома маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказилиши белгиланди. Бунда юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт бўлиб, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлади.

Қарор талабларини бажариш мақсадида, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтиш, қайта рўйхатдан ўтиш вақтида тизимда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жойини кўрсатишда солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланиши шарт.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига тегишли ўзгартиришлар юзасидан қўшимча маълумот олиш учун Давлат хизматлари агентлигининг 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img