Диёр Имомхўжаев: “Навбаҳор” шу мавсум чемпион бўлса, хурсанд бўламиз”

0

Хабарингиз бор бугун – 27 февраль соат 16:00 да Coca cola Суперлигаси старт олади. Мавсумдаги биринчи уйинни Пахтакор ҳамда Навбаҳор клублари бошлаб беришади. Шу муносабат билан ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев Суперлига дастлабки тури олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Coca cola Суперлига Кока кола рекламаси қаҳрамонлари иштирокидаги ўйин билан бугун старт олади. Ҳаммани стадионга чақирамиз.

“Навбаҳор” шу мавсум чемпион бўлса, фақат ва фақат хурсанд бўламиз. Ўзимизда бор виждонимиз билан айтамизки, қайсидир клубни атайин чўктириш бизга хос эмас, тарбиямиз йўл қўймайди. Ҳар икки клубга ҳам омад. Зўр ўйин бўлади”, деб ёзади Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида.

Маълумот учун: Диёр Имомхўжаев телеграм каналида икки клуб ўртасидаги ўйин юзасидан сўровнома ҳам ўтказилди. Айни дамда (14:18) овоз берганлар сони 3410 тани ташкил қилади. Шундан 39% Пахтакор, 48% Навбаҳор ғалабасига, 13% аъзолар эса дуранг учун овоз берган.

Аввалги мақолаМарт-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирув бошланади
Кейинги мақола“Пахта иши” ёпилди