Дўкондан сотиб олинган кийим сифатсиз чиқса пулни қайтариб олиш мумкинми?

0

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг маъълумот беришича, Т.Г. Бухоро шахридаги “Тўқимачи Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконидан 400 000 сўмга кийим сотиб олади.

Унинг сотиб олган кийими бир ой давомида бир маротаба кийилганда яроқсиз ҳолга келади ва истеъмолчи сотувчидан кийимни қайтариб олиш ёки алмаштириб беришни сўрайди. Аммо унга рад жавобини беришади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси аралашувидан сўнг аризачининг кийими учун амалга оширган 400 000 сўм тўловни Бухоро шахридаги “Тўқимачи Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўкони сотувчиси томонидан истеъмолчига қайтарилди.