Доллар курси яна кўтарилди

0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 10 сентябрдан амалда бўлувчи янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9395,63 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 11,06 сўмга қимматлади.

1 евро курси эса 63,81 сўмга қимматлаб, 10360,56 сўмни ташкил этди.

Рубль курсининг қиймати ҳам 2,35 сўмга арзонлашиб, 1 рубль 142,96 сўмга тенг бўлиб турибди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.