Дональд Трамп бош қароргоҳ — Оқ Уйни тарк этди (+видео)

0

“РИА Новости”нинг хабарига кўра, АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп ва унинг хотини Мелания бош қароргог — Оқ Уйни тарк этди.

Таъкидланишича, Трампнинг ёрдамчилари юкларни шошилганча вертолётга юклаган, улар орасида эса қиммат брендлардаги чамадонларни кўриш мумкин. Трамп офисдан ярим соат олдин кетиши керак эди, аммо у Оқ Уйда кўпроқ вақт қолиб кетган. Дональд ва Мелания Трамплар Флорида штатига йўл олган.