Дональд Трампнинг даъво аризаси қаноатлантирилмади

0

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш юзасидан СNN каналига нисбатан Жоржия штати Федерал судга киритилган даъво аризаси қаноатлантирилмади. Бу ҳақда “Fox News” нашри маълум қилган.

Даъво аризада СNN телеканали ҳиссадори Ларри Нобелнинг телеканал орқали амалдаги давлат раҳбари Трампнинг 2020 йилги қайта сайлов компанияси пайтида Россиядан кўмак олиш мумкинлиги ҳақида ёлғон хабарларни эълон қилганлиги баён қилинган.

AҚШ Олий суди томонидан ўрнатилган қоидага кўра, муаллиф томонидан маълумотлар ёлғон эканлигини билган ҳолда ҳақиқатга мос келмайдиган фактларни келтириш орқали қасддан оммавий ахборот воситаларида жамоат сиёсатчисини танқид қилиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқаради.

Бироқ Жоржия штати Федерал суди бу ҳолатда муаллифнинг ҳақиқатдан ғаразли мақсади борлигини тасдиқламагани учун даъво рад этилган.

Даъво аризасини рад этиш тўғрисидаги қарор 2018 йилда Президент Трамп томонидан тайинлаган судя Майкл Лоуренс Браун томонидан қабул қилган.