Дори воситаларининг яширинча савдоси аниқланди

0

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида дори воситаларининг яна бир яширин савдоси аниқланди.
Фуқаролар Т.М.ва Қ.А лар шартли харидорга умумий қиймати 62 миллион сўмлик жами 1291 дона «Монталин» номли дори воситаларини яширинча сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, фуқаро Қ.А бошқарувидаги Нексия ҳам белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Натижада, автомашинада 21 дона «SamyunWan» номли дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.