Дўст ким?

0
Conceptual photo relating to helping a business or person in need of help.

Дўстлик нима, дўст ким? Бу саволларга тўлиқ ва тўғри жавоб топиш учун психологларнинг фикри билан танишамиз.

Дўст шундай инсонки, сизни соғинганини айтишга хижолат бўлмайди. У сизни намунали инсон эмаслигингизни билса-да, барибир севади, қадрлайди. Ҳар қандай вазиятда қучоқ очишга тайёр инсон. У ўзининг ҳаракатлари билан ўзи билмаган ҳолда кайфиятингизни тушириши ёки кўтариши, кулишга мажбур қилиши мумкин бўлган ягона одам. У билан ҳар қандай мавзуда гаплашишингиз мумкин. Сизни мушкул аҳволга солган муаммоларни эшитгувчи. Сиз дўстга ўзингизга ишонгандек ишонасиз. Дўстингиз сиз  ҳақингизда барча нарсани, барча сирингизни билади ва ардоқлайди. У фақат Сиз бахтли бўлгандагина тўла тўкис бахтли бўлади. Сизга ёрдамга келиш учун вақт топа билади.

Ҳақиқий дўстларда фақат иккисигина тушунадиган умумий ҳазиллар бўлади. Сиз ва дўстингиз бошдан ўтказган кўп воқеалар тарихга муҳрланган. Муносабатингизни ҳеч ким бузолмайди.

Шундай дўстингиз борми? Уни ардоқланг!