Дунёда коронавирус тарқалиши бўйича Россия 6 ўринга чиқди: мамлакатда қаттиқ карантин ўрнатиш таклиф этилаяпти

0
MOSCOW, RUSSIA - MAY 3, 2020: A girl walking on Bolshoi Moskvoretsky Bridge during the ongoing COVID-19 coronavirus pandemic. Russian President Vladimir Putin expanded non-working period till May 11, 2020 to prevent the spread of the coronavirus infection. Sergei Bobylev/TASS Ðîññèÿ. Ìîñêâà. Ïðîõîæàÿ íà Áîëüøîì Ìîñêâîðåöêîì ìîñòó â ïåðèîä ïàíäåìèè êîðîíàâèðóñà COVID-19. Ðåæèì ñàìîèçîëÿöèè ïðîäëåí â Ðîññèè äî 11 ìàÿ âêëþ÷èòåëüíî ñ öåëüþ ïðåäîòâðàùåíèÿ ðàñïðîñòðàíåíèÿ êîðîíàâèðóñíîé èíôåêöèè. Ñåðãåé Áîáûëåâ/ÒÀÑÑ

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош кардиологи Сергей Бойцов мамлакатда карантин чекловларини янада қатъийлаштиришни таклиф этаяпти. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Бойцовнинг фикрича, мамлакатда қаттиқ карантин чораларини қўллаш билан бирга фуқароларнинг масъулиятини ошириш, қоидабузарларга янада жиддий жазо бериш йўлларини кўриш керак. У мамлакатда коронавирус инфекциясининг катта миқёсда тезлик билан тарқалиши ва ўлим сонининг ошишига карантин чекловларининг етарли даражада қатъий эмаслиги сабаб бўлаяпти, демоқда.

Россия Федерациясида ўз-ўзини изоляциялаш режими Владимир Путиннинг 2 апрелдаги халқига мурожаатидан кейин бошланган эди. Ўшанда 30 апрелгача карантин чекловлари юмшатилиши тахмин қилинди. Аммо кейинроқ Президент карантин 11 майгача узайишини эълон қилди.  9 майда Путиннинг яна бир бор мамлакат аҳолисига мурожаат қилиши кутилмоқда.

Аҳоли орасида коронавирус инфекциясининг аниқланиши бўйича Россия бугун Франциядан ўтиб кетди ва дунёда коронавирус аниқланган давлатлар орасида 6 ўринга чиқди. Сўнгги маълумотларга кўра, бугун мамлакатда касаллик аниқланган фуқаролар сони 10 633 кишига ошган. Мамлакат бўйича умумий ҳисобда 134 687 нафар фуқарода инфекция аниқланган. Бугун 1626 нафар фуқаро, ҳозиргача умумий 16 639 нафар киши касалликдан соғайган. 1280 нафар бемор коронавирус туфайли вафот этган.

Ҳозир бутун дунёда инфекция билан зарарланганлар сони 3 428 422 нафарни ташкил этаяпти, 243 831 киши вафот этди. Бир миллиондан ортиқ ҳолатда коронавирус аниқлангани сабабли дунёда коронавируснинг тарқалиши бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди.

Сингапур технология ва дизайн институти олимлари Россияда эпидемия 8 августда тугашини тахмин қилишмоқда.