ЯнгиликларМаҳаллий“East-west management institute, inc.” нодавлат нотижорат ташкилотининг (АҚШ) Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан...

“East-west management institute, inc.” нодавлат нотижорат ташкилотининг (АҚШ) Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “East-west management institute, inc.” нодавлат нотижорат ташкилотининг (АҚШ) Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ташкилотнинг асосий мақсади – суд тизимини ислоҳ қилишда, судяларни касбий тайёрлаш жараёнига халқаро стандартларни жорий қилиш, судялар фаолиятини баҳолаш бўйича илғор амалиётларни тадқиқ қилишда кўмаклашиш, шунингдек судялар ва ходимлар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишдан иборат.
Ўзбекистонда одил судловни амалга ошириш, судяларнинг профессионаллиги ва суд тизимига жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш мақсадида ташкилот Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Суд тизимини мустаҳкамлаш бўйича фаолият дастури”ни амалга оширади.
Ташкилот 2025-йил 31-декабрга қадар фаолият кўрсатиши режалаштирилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img