ЕЧЛ. 1/8 финал учун қуръа бугун 16:00да бошланади

0
Бугун УЕФА штаб-квартираси Ньонда Чемпионлар Лигаси 1/8 финали учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Унда 8та гуруҳ ғолиблари ва 8та иккинчи ўрин эгалари иштирок этади.

Сараланган

«Бавария» (Германия), «Реал» (Испания), «Манчестер Сити» (Англия), «Ливерпуль» (Англия), «Челси» (Англия) «Боруссия», Дортмунд (Германия), «Ювентус» (Италия), ПСЖ (Франция).

Сараланмаган

«Атлетико» (Испания), «Боруссия», Мёнхенгладбах (Германия), «Порту» (Португалия), «Аталанта» (Италия), «Севилья» (Испания), «Лацио» (Италия), «Барселона» (Испания), «РБ Лейпциг» (Германия).

Сараланган жамоалар жавоб ўйинларини уй стадионларида ўтказишади.

1/8 финалда бир гуруҳ жамоалари ёки бир ассоциация вакиллари тўқнаш келмайди.

Қуръа Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

1/8 финалнинг илк ўйинлари 16, 17, 23 ва 24 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 9, 10, 16 ва 17 март кунларига режалаштирилган.