Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш борасида ўқув-семинарларга старт берилди

0

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси томонидан аҳолига электрон давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида юқори натижаларга эришиш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, Давлат хизматлари агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланган эди.

Ушбу меморандумлар асосида Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ва юқорида кўрсатилган таълим ташкилотларнинг ҳудудий бошқармалари билан вилоятдаги барча таълим ташкилотларни қамраб олган ҳолда  онлайн хизматларни тарғиб қилиш бўйича семинарлар серияси жадвали тасдиқланди.

Мазкур жадваллар асосида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида  масофадан туриб электрон хизматлардан қийинчиликсиз фойдалана олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув-семинар тадбирлари ва учрашувлар ташкил этилиб, бу орқали аҳоли орасида электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини ошириш тарғиб қилиниши режалаштирилган.

Жорий йилнинг апрель ойида Урганч Давлат универститети талабалари  ҳамда Боғот тумани 1-сон умумий ўрта таълим мактаби ўкувчилари ўртасида маҳорат дарслари ўтказилди.

Маълумот учун, ўтказилаётган бу каби  тадбирлар вилоятимизнинг барча туман (шаҳар) ларида олиб борилиши режалаштирилган.

 

 

 

Аввалги мақолаТуман ҳокимлигига мажбурият юкланди
Кейинги мақолаНогиронлиги кўриниб турганларга комиссиядан ўтказилмасдан муддатсиз ногиронлик нафақаси тайинланадими?