Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 3 июлдаги  тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Баситханова Эльмира Иркиновна тайинланди.

Эльмира Баситханова тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг