Энди бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳар бир оилага кириб боради

0

“Мадад” ННТ ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум бош мақсади шундан иборат

Меморандумдан кўзланган асосий мақсад – “Шахс-оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” принципи асосида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш имкониятини янада кенгайтириш ҳисобланади.

Меморандум доирасида аҳолини қизиқтирадиган долзарб масалалар бўйича ҳамкорликда манзилли ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш, уларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини янада юксалтиришга қаратилган “Бепул ҳуқуқий маслаҳат” курсларини ташкил этиш каби йўналишларда яқиндан амалий ҳамкорликни ўрнатиш белгиланган.