ЯнгиликларМаҳаллийЭнди диплом маълумотларини электрон шаклда олиш мумкин

Энди диплом маълумотларини электрон шаклда олиш мумкин

Хабарингиз бор, олий таълим тизими жараёнлари рақамлаштирилиб, абитуриентлар ва талабаларга қулай шароит яратиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини электрон шаклда олиш учун diplom.edu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилди.

Тизим қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

✅ битирувчиларнинг диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;

✅  диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими – ОneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. Олийгоҳ эса диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.

Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img