ХАРВИ А.РИШ, тиббиёт фанлари доктори, Yel тиббиёт мактаби эпидемиолог профессори: «Мен Йел тиббиёт мактаби эпидемиолог профессориман. Экспертлар баҳолашидан ўтган 300 дан ортиқ мақолалар муаллифиман. Ва айни пайтда бир нечта етакчи журналларда таҳририят кенгашларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаман.

Мен ҳозир гидроксихлорохин препарати ҳақида гапираман. Вирус кўпайиши ва назоратдан чиқиб кетишидан олдин, яъни касалликнинг бошида бу арзон дори қабул қилинганда, айниқса, антибиотиклар азитромицин ёки доксициклин ва цинк билан бирга унинг юқори самарадорлиги намоён бўлди.

27 май куни American Journal of Epidemiology (AJE) журналида “Early Outpatient Treatment of Symptomatic, High-Risk COVID-19 Patients that Should be Ramped-Up Immediately as Key to the Pandemic Crisis” (“Эрта босқичда COVID-19 хавфи юқори бўлган симптоматик беморларни амбулатор даволаш пандемия инқирозини бартараф этишнинг асоси бўлиши керак”) сарлавҳали мақолам чоп этилди. Дунёнинг етакчи эпидемиология журналида чоп этилган ушбу мақолада даволанган беморлар учун аниқ ва муҳим фойда кўрсатадиган бешта тадқиқот, шунингдек, тавсия этилган дори воситаларининг хавфсизлигини кўрсатадиган бошқа жуда катта тадқиқотлар таҳлил қилинди.

Беморларнинг индивидуал тадқиқотларига мурожаат қилмасдан, биз ушбу дори-дармонларни қўллайдиган ҳар қандай беморларнинг катта гуруҳларини мисол сифатида кўриб чиқамиз.

Келинг, уларни “табиий шароитларда тажрибалар” деб атаймиз. Бразилия шимолида жойлашган Пара штатида COVID-19 дан ўлимлар сони геометрик прогрессия асосида ошди. 6 апрелда давлат шифохоналари тармоғи 75 000 дозада азитромицин ва 90000 дозада гидроксихлорихин сотиб олди. Кейинги бир неча ҳафта мобайнида расмийлар ушбу дори-дармонларни касалликни юқтирганларга тарқатишга киришди. Касалликнинг янги ҳолатлари аниқланса-да, май ойининг 22 санасида ўлим даражаси пасайиб борди.

Тескари “жонли шароитда тажриба” Швейцарияда содир бўлган. 27 май куни Швейцария миллий ҳукумати COVID-19 ни даволаш учун гидроксихлорохинни амбулатория шароитида қўллашни тақиқлади. Тахминан 10 июнда COVID-19 дан ўлимлар сони тўрт баробар ортди ва доимий равишда кўтарилди. 11 июнь куни Швейцария ҳукумати бу тақиқни бекор қилди ва 23 июнда ўлим даражаси пасайди.

COVID-19дан вафот этган одамлар симптомлар бошланганидан сўнг тахминан 3-5 ҳафтагача яшайдилир. Шунинг учун биз ушбу тажрибалардаги сабаб-таъсир муносабатларининг далиллари асосли деб айтишимиз мумкин.

Ҳар икки эпизодлар гидроксихлорохин ва тегишли дориларнинг комбинацияси  ўлимни камайтиради. Ва ушбу схема зудлик билан юқори хавфли беморларга ёрдам кўрсатишнинг янги стандарти сифатида қабул қилиниши керак.

Иккинчидан, препарат кўплаб тадқиқотларда тўғри қўлланилмади. Гидроксихлорохин эрта босқичда юқори хавф омиллари бўлган одамларда кўпроқ самарадорликни кўрсатди, аммо кутилганидек, барча антивирус воситалар каби бу препарат касалликнинг кейинги босқичида қўлланилганда паст даражада самарали бўлди. Шу билан бирга, Мичиган ва Нью-Йоркдаги шифохоналарда ўтказилган тадқиқотларда касаликниннг дастлабки 24-48 соатида қўллланилганда сезиларли самарадорликни кўрсатди.

Шу сабабли гидроксихлорохин, азитромицин ёки доксициклин каби арзон ва кенг тарқалган дорилар, шунингдек, озиқ-овқат қўшимчаси сифатида цинк бирикмаси амбулатория шароитида касалликнинг дастлабки босқичида беморларни даволаш учун жуда мос келади. Тест синов натижаларини кутмасдан, юқори хавф омиллари бўлган беморларга COVID-19 нинг клиник белгилари бошланганиданоқ комбинация берилиши керак. Бу дори-дармонларни қабул қилиш кеч бошланганда, уларнинг самарадорлиги паст бўлади.»

“Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати

 

 

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг