ЯнгиликларМаҳаллийЕр бериш тартибини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Ер бериш тартибини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Кўпинча, айрим фуқаролар ер бериш тартиби бузилганлиги учун сарсонгарчиликларга дуч келганлигини кимдандир эшитганмиз ёки ўзимиз ҳам гувоҳи бўлганмиз ёхуд интернет орқали кўрганмиз, матбуотда ўқиганмиз.

Қонунчилигимизда ер бериш тартибини бузганлик учун айрим қўштирноқ ичидаги “мансабдор”ларга нисбатан ҳам жавобгарлик борми?», деган саволлар ёки “шаҳар бедарвозами?” деган киноялар ҳам борлиги сир эмас.

Ҳўш, ер бериш тартибини бузган мансабдор шахсларга қандай жавобгарлик белгиланган?!

Қонунчиликда, ер бериш тартибини бузган мансабдор шахсларга маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, қуйида келтириладиган жавобгарлик турлари фақат мансабдор шахсларгагина тааллуқлидир.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 66-моддасида мансабдор шахслар ер бериш тартибини бузган бўлсалар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача (810 000–1 890 000 минг) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатни маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан сўнг ҳам қайта содир этса, Жиноят кодексининг 2294-моддасига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача (40 500 000–81 000 000 млн) миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд қилинган.

Барчамизга маълум, айрим инсонлар ўзининг нафсини жиловлай олишмайди, юқоридани каби мансабдор шахслар ҳам бундан мустасно эмаслигини сабабли, Жиноят кодексига асосан яна ушбу тартибни бузса ёки суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги учун фойдаланишига яроқсиз ҳолатга олиб келишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача (81 000 000–162 000 000) миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган.

Кўриш мумкинки, сўнгги йилларда ердан фойдаланиш, уйни тасарруф этиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда имкон қадар инсон омили камайтирилаётганлигини инобатга олсак, жазо қўллаш сезиларли даражада қатъийлашганлигини қўришимиз мумкин.

Яхёбек Хасанов,
Адлия вазирлиги масъул ходими

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img