МуҳимЕр майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ангрен шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Н. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унга Мустақиллик кўчасида жойлашган 20 сотих захирадаги ер майдонини 18 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Э.Ш. ва И.Ш. “Юксалиш” МФЙ ҳудудидан отаси И.Б.га деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган 35 сотих ҳамда ушбу жойга туташ 50 сотих захирадаги ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро М.А.га олиб бериш эвазига 125 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img