Ер олиб бериш учун 32 минг АҚШ доллари талаб қилди. Кейин…

0

21 январь куни Ички ишлар вазирлигига фуқаро И.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзини Зангиота тумани “Ёшлик” МФЙ раиси деб таништирган “Махмуд” исмли шахс мазкур маҳалла ҳудудидан 16 сотих ер майдони учун туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига олдиндан 16.000 АҚШ доллари ва қарор чиққандан сўнг яна 16.000 АҚШ доллари, жами 32.000 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Зангиота тумани “Чиғатой оқтепа Агро” муқобил машина трактор парки раҳбари С.М. хизмат хонасида ариза муаллифи И.Н.дан 16.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан қонуний чора кўришлик учун фуқаро С.М.га нисбатан Тошкент вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар қилинади ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси маълумотида.