Давлат комиссиясининг 2020-йил 13-сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13 сентябр кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020 йил 17 сентябр куни ташкил этиш белгиланган эди.

Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020 йил 17 сентябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Aбитуриентлардан тест синовларига кечикмасдан, белгиланган вақтда камида 1 соат олдин, шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиш сўралади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг