Эътиборсизликми ёки саводсизлик?..      

0

Бухоро шаҳрида яшовчи  фуқаро Истат Джураеванинг марҳум отаси Джураев Джума номида бўлган уй-жойни мерос тариқасида расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган оғзаки мурожаати  шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Бухоро шаҳар, М.Пайравий кўчасидаги уй-жой  1926 йил 12 октябрда туғилган  Джума Джураев томонидан 1974 йил 25  сентябрда шаҳардаги 1-сон давлат нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси орқали Алмас Халимовдан сотиб олинган бўлиб, олди-сотди шартномасида  унинг исми нотўғри яъни “Дусума” деб ёзилиши оқибатида, тегишли кадастр ҳужжатларида ҳам мулкдор сифатида   Джураев Дусума деб қайд қилинган.

Оқибатда, мурожаат муаллифи меросхўр сифатида уй-жой ҳужжатларини мерос сифатида расмийлаштиришда муаммога дуч келган. Шаҳар адлия бўлими томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинган мулк марҳум Джураев Джумага тегишли бўлганлигини тасдиқловчи ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, марҳум Джума Джураевнинг меҳнат дафтарчаси,  1985 йил 14 майдаги “Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 40 йиллиги медали” гувоҳномаси,  1986 йил 26 декабрдаги “Меҳнат фахрийси” медали гувоҳномаси,  1994 йил 6 майдаги   “Жасорат медали” гувоҳномаси, 1995 йилдаги   “1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллиги юбилей медали” гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳномасида ва  1995 йил 29 ноябрда Бухоро шаҳар ички ишлар бўлими 6-сон милиция бўлинмаси томонидан берилган СР 0117076 рақамли фуқаролик паспортида  ҳам исм-шарифи Джума Джураев деб қайд қилинган.

Шунингдек, Бухоро шаҳар М.Пайрави кўчаси 62/1-уй-жойнинг уй дафтарида ҳам  1926 йил 12 октябрда туғилган Джума Джураевнинг шу манзилда рўйхатдан ўтиб яшаганлиги қайд  этилган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архивнинг  2020 йил 18 ноябрдаги   жавоб хатида  эса Бухоро шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 1974 йил давомида расмийлаштирилган олди-сотди шартномалари йиғма жилдлари ва ҳужжатлари архивда мавжуд эмаслиги маълум қилинган.

Бундан ташқари, Бухоро вилоят Давлат архивининг  2020 йилдаги    жавоб хатига асосан,   Бухоро шаҳар 1-сон  давлат нотариал идорасининг архив фондларида  1974 йил 25 сентябрдаги 19827-сонли реестр рақами билан қайд қилинган Джураев Дусума номига тегишли олди-сотди шартномаси ҳужжатларида сотиб олувчининг  исми -шарифи фақатгина олди-сотди шартномасида кўрсатилган бўлиб, қолган ҳужжатларда жумладан,  1974 йил 29 сентябрдаги тўлов квитанциясида тўловчининг фақатгина фамилияси яъни “Джураев” киритилган холос.

Шаҳар адлия бўлимининг мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига   Бухоро шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси томонидан  1974 йил 25 сентябрда    Алмас Халимов ва    Дусума Джураев   ўртасида  эътиборсизлик оқибатида жиддий хатога йўл қўйиб тузилган олди-сотди шартномасини Джума Джураевга тегишлилик фактини белгилаб беришни сўраб киритган аризаси қаноатлантирилди.

                                                                  Абдураҳимхўжа  БАФАЕВ,
Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи