Facebook ҳам Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

0

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилган эди. Шу муносабат билан дунёнинг йирик компаниялари саналган Googgle ҳамда Apple Ўзбекистонга солиқ тўлашни бошлади.

“Google Commerce Limited” компанияси жорий йилнинг I-чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади.

Тax.uz нинг ҳабарига кўра, Facebook ҳам 19 май куни Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.

“Apple Distribution International Limited” компанияси I чоракдаги фаолияти натижаларига кўра, давлат бюджетига 59,2 минг AҚШ доллари миқдорида солиқ тўлади.