Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда етакчи вазирлик деб топилди

0

Адлия вазирлиги томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлар баҳоланди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу йўналишда етакчи деб топилди.

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2020 йил давомида жами 601 823 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 390 837 та чиқишлар ташкил қилинган.

Шу билан биргаликда, 171 150 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Шундан 78 335 та маърузалар, 57 364 та давра суҳбатлари, 31 112 та семинарлар, 4 339 та конференциялар ташкил этилган.

Шунингдек, 9 257 та ёзма ҳуқуқий тарғибот, 30 579 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот (анимацион графика, аннотация, слайд, инфографика) тадбирлари ташкил этилди.

Таҳлил натижаларига кўра, қуйидаги ташкилотлар жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни амалга оширишда етакчи деб топилди:

1-ўрин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2-ўрин Ички ишлар вазирлиги

3-ўрин Давлат солиқ қўмитаси.

Аввалги мақола2021 йил 3 сон
Кейинги мақола70 йиллик муҳаббатнинг гўзал хотимаси