ЯнгиликларҲуқуқФирибгарликдан ҳимояланишнинг 5 та муҳим қоидаси

Фирибгарликдан ҳимояланишнинг 5 та муҳим қоидаси

Бугунги кунда:

  • – Уй-жой ва бошқа кўчмас мулкларни, автомашиналарни олди-сотдисида алданиш;
  • ўқув муассасаларига ўқишга ёки корхона, муассаса, ташкилотларга ишга киришда фирибгарларга алданиш;
  • қарз олди-берди муносабатларида фирибгарларга алданиш;
  • тилла тақинчоқлар, қимматбаҳо буюмлар, уй-рўзғор, хўжалик моллари ва бошқа буюмларни харид қилаётганингизда фирибгарларга алданиш;
  • давлат органлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш жараёнида фирибгарларга алданиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Фирибгарлар тузоғига тушмаслик учун нималарни билшимиз керак?

Масалан:

  • 1) Уй-жой ва бошқа кўчмас мулкларни, автомашиналарни қонуний тартибда олди-сотди қилишда нималарга аҳамият қаратиш керак?

– кўчмас мулк ва автомашиналарни нотариал идоралар орқали тегишли тартибда шартнома тузиш орқали олди-сотди қилиш;
– агарда пулини кейинчалик маълум бир муддатда бўлиб-бўлиб бериш бўйича келишган бўлсангиз, олди-сотдининг ушбу жиҳати ҳақида нотариал шартномада алоҳида қайд этиш лозим;
– олди-сотди жараёнини бошқа холис шахсларнинг гувоҳлигида амалга ошириб, пулларни фақат тегишли шартномалар имзоланганидан кейингина сотувчига бериш лозим;

2) Ўқув муассасаларига ўқишга ёки корхона, муассаса, ташкилотларга ишга кириш бўйича…

– ўқиш ёки ишга таклиф қилаётган ўқув муассасалари, идора ва ташкилотлардан уларнинг ушбу фаолият билан шуғулланиши учун рухсат берилган ҳужжатларни, уларнинг иш фаолияти билан боғлиқ ҳолатларни сўраб-суриштиринг;
– қонуний тартибда расмийлаштирилаётган ҳужжатлар учун ўқишга ёки ишга жойлашишда ҳеч қандай пул ёки моддий қимматликлар талаб қилинмаслиги керак. Унутманг, агар талаб қилинса фирибгарлик ёки коррупция бўлади;

3) Қарз олди-берди муносабатларида қонуний тартибда қарз олди-бердисини амалга ошириш…

– танимаган ёки билмаган шахслар билан қарз олди-бердиси ва бошқа моддий манфаатли муносабатларга киришмаслик;
– учинчи шахсларнинг манфаатлари учун ўзингизга тегишли бўлган мулкни гаровга қўйган ҳолда кредит олишга розилик бермаслик;
– ҳар қандай миқдордаги пул ёки моддий қимматликларни қарзга бераётганда нотариал тартибда қарз шартномаси расмийлаштириш;

4) Тилла тақинчоқлар, қимматбаҳо буюмлар, уй-рўзғор, хўжалик моллари ва бошқа буюмларни харид қилаётганингизда харидингизни ишончли тарзда амалга ошириш…

– кўча-кўйда, “қора бозор”да ёки ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда савдо-сотиқ қилмаслик, фақатгина тегишли тартибда рухсатнома ва лицензияларга, шунингдек, назорат касса машиналарига эга бўлган дўкон ва фирмалардан харидларни амалга ошириш;
– сотувга чиқарилган нарсаларнинг тегишли ҳужжатларини сотувчидан сўраб олиб, ушбу ҳужжатларнинг айнан шу товарга тегишлилигига аниқлик киритинг;
– савдо фирмаси, ташкилот ёки тадбиркорлик субъектидан товарлар харид қилиниши юзасидан тегишли шартнома ва ҳужжатларни расмийлаштириш.

5) Давлат органлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар  томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш бўйича…

– давлат органлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга расман мурожаат қилиб (оғзаки, ёзма, электрон), бунда мурожаатингизда аниқ ҳолатларни баён қилиш, сизга кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар, улар учун тўланиши мумкин бўлган тўловлар, шунингдек, бунда ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз билан танишиб чиқинг.

«Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов тайёрлади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img