Ғафур Ғулом номидаги боғ бузилмайди

1

Бир неча кун аввал, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Ғафур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғи ўрнида янги турар-жой мажмуалари барпо этилиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

ОАВга кўра, Ғафур Ғулом номидаги боғ бузилмайди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги 670-Ф-сонли Фармойишига мувофиқ, Чилонзор туманида жойлашган умумий ер майдони 13,99 гектар бўлган “Ғафур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғи Сингапурнинг “BMP Smart Decision Private Limited” компаниясига боғни реконструкция қилиш орқали пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун қулай бўлган замонавий кўнгилочар масканга айлантириш учун ижара ҳуқуқи асосида 49 йил муддатга ажратиб берилган.