Газ тақсимлаш пунктига модем ўрнатиш нима учун керак?

0

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ тажриба сифатида Яккасарой тумани “Сара Бўстон” кўчасида жойлашган 300-сонли газ тақсимлаш пунктига модем ўрнатганлиги ҳақида «Ҳудудгаз Тошкент шаҳар» МЧЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу модем истеъмолчиларга хавфсиз ва бир меъёрда газ таъминотини етказилишини кузатиш имкониятини беради.

Кузатув марказий авария-диспетчерлик хизмати томонидан амалга оширилади. Жойлардаги газ тақсимлаш пунктида газ босимини юқори ёки паст бўлаётган даражасини аниқ вақти билан кўриб турса бўлади.

Монитор дастурига пойтахтимиздаги ер ости газ қувурлари харитасининг электрон шакли ҳам киритилган, унда шаҳардаги барча ер ости газ қувурларининг жойлашув тизимларини кўриш мумкин.