Германияда чет эллик журналистлар мулоқотини телефон орқали эшитиш жараёни қонунийлаштирилиши мумкин

0

Германияда чет эллик журналистлар мулоқотини телефон орқали эшитиш жараёни қонунийлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Известия нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, хорижий сиёсий мухбирлар ҳозирда ўзларининг телефондаги сўзлашувларини қандай қилиб шифрлаш ҳақида ўйлашмоқда.

Бундай тартиб нафақат муқобил оммавий ахборот воситаларига қаратилган. Германия Федератив Республикаси разведка хизмати барча оммавий ахборот воситаларидаги сўзлашувларни кузатмоқчи.

Германия Конституциявий суди эса янги қонунни маъқулламаяпти, лекин уни расман рад этгани ҳам йўқ.