Life style“Google” жаримага тортилди

“Google” жаримага тортилди

Москванинг Тагань тумани участкаларидан бирининг судьяси “Google”га учта протокол бўйича яна олти миллион рубль миқдорида жарима солди.
Шундай қилиб, компаниянинг Россиядаги жарималари умумий миқдори 32,5 миллион рублгача ошди. Улар тақиқланган таркибни олиб ташламаганликлари, жумладан, экстремизмга ундаганликлари ва маҳаллий серверларда русларнинг шахсий маълумотларини маҳаллийлаштиришдан бош тортганликлари учун белгиланди. Айнан жойлаштирилган маълумотларнинг қайси бири ҳақида гап кетаётгани ошкор қилинмаган.
Сешанба куни “Google” шунга ўхшаш қоидабузарликлар учун 14 миллион рубль миқдорида жаримага тортилди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img