Гулчеҳра уй бекасининг жонига қасд қилди

0

Москва шаҳри марказидаги хонадонда 31 ёшли хизматчи уй бекасининг жонига қасд қилган. Бу ҳақда НСН (Миллий янгиликлар хизмати) портали хабар бермоқда.
Гумонланувчи Гулчеҳра Айдарова 1990 йилда Қозоғистоннинг Павлодарь вилоятида туғилган. Бир неча йилдан бери москвалик, 1938 йилда туғилган аёлнинг уйида ёлланиб ишлаган. Уй бекаси ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлгани сабабли Г.Айдарова уни парвариш қилгани учун маош олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик уй бекаси ва оқсоч ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида юз берган. Уй бекасининг танбеҳларидан жаҳли чиққан Гулчеҳра унинг бўғзига пичоқ тортган. “Тез ёрдам” етиб келгунига қадар аёлнинг жони узилган.
Текширувлар Г.Айдарованинг руҳий хасталикка чалинган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.