Гулистон туманида “Оқолтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти шартнома шартларига амал қилмади…

0

Гулистон туманида фаолият кўрсатаётган “Кумуш тола ЛБК” фермер хўжалиги раҳбари Л.Бийтўраев томонидан топширилган буғдой учун “Оқолтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан устама ҳақи тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб, вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаати бўлимимиз томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда “Кумуш тола ЛБК” фермер хўжалиги билан “Оқолтиндон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти ўртасида давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномасига асосан “Оқолтиндон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти топширилган буғдой учун 25 фоиз устама ҳақи тўланиши белгиланган бўлса-да, жамият томонидан ушбу устамани тўлаш асоссиз равишда рад этиб келинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича фермер хўжалиги манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра “Оқолтиндон маҳсулотлари” АЖдан “Кумуш тола ЛБК” фермер хўжалиги фойдасига 45 781 152 сўм асосий қарз (25 фоиз устама) ва тўловни кечиктирганлиги учун 4 688 000 сўм пеня, жами 50 469 152 сўм ундирилиши белгиланди.

О.Бозоров,
Гулистон туман адлия бўлими бошлиғи

 

Аввалги мақолаРекторлар ўқишга киришда абитуриентлар фақат ўз кучи ва билимига ишониши кераклигини эслатди!
Кейинги мақолаЎзбекистон шароитида мажбурий тўловлар ва “вертолёт пуллари” услубини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас