Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов яна иккита жанг ўтказганидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин.

Бу ҳақида чемпионнинг менежери Али Абдул-Азиз хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Нурмагомедов UFCда яна иккита жанг ўтказади ва шундай сўнг фаолиятини якунлайди.

“Жастин — оддий чорлов эмас. Бу Хабиб учун енгил жанг бўлмайди. Мижозим отаси касалхонада ётган пайтида ҳам машғулотни ташлаб қўйгани йўқ. Унинг бош мақсади – 30-0. У бу вазифани уддалай олади”, — дея Абдул-Азизнинг сўзларини келтирмоқда South China Morning Post.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ҳисобида 28 та жанг бор. У бу жангларнинг барчасида ғалабага эришган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг