Хажиеванинг ойлиги Жамоловага “ёзилган”

0

Навбаҳорлик фуқаролар О.Тойировнинг 18 йиллик, Н.Минбаеванинг 13 йиллик, Ш.Рахимованинг 11 йиллик, Б.Жаббарованинг 7 йиллик,  К.Зайлиеванинг 5 йиллик Навоий шаҳри, Навбаҳор ва Конимех туманларидаги турли ташкилотларда ишлаган даврларини пенсия ҳисоблашда умумий иш стажига қўшилмаганлиги сабабли амалий ёрдам  сўраб  қилган мурожаати  туман адлия бўлими томонидан ўрганилди.

Жорий йилнинг 24 февраль куни Навоий туманлараро маъмурий судининг туман адлия бўлими биносида ўтказилган  сайёр суд мажлисида юқоридаги туман адлия бўлими томонидан киритилган 5 та ариза қаноатлантирилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навбаҳор туман бўлими зиммасига ариза муаллифларининг ишлаган даврларини пенсия ҳисоблашда умумий иш стажи сифатида ҳисоблаш  мажбурияти юклатилди.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига Т.Хожиеванинг манфаатида юридик аҳамиятини белгилаш ҳақида киритилган ариза ҳам қаноатлантирилиб, тумандаги собиқ “Москва” ва  “Ленинград” колхозларида 1981 йилдан 1989 йилгача ва 1989 йилдан 1993 йилгача “Жамолова Тошгул”, “Хажиева” Тошгул” номига юритилган иш ҳақлари ҳақидаги маълумотлар унга тегишли эканлиги ҳақидаги юридик факт белгиланди.

 

                   Нурали ИСРОИЛОВ,
         Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи

 

Аввалги мақолаУрганчда 157 нафар ходимга пандемия давридан буён устама пули тўланмаган
Кейинги мақолаЯнги кадастр паспорти неча кунда берилади?