Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг 70 фоизи уй-жой билан боғлиқ масалалар – Шавкат Мирзиёев

0

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига доир видеоселектор ўтказмоқда.

Шавкат Мирзиёев:

27 йил давомида одамлар учун уй-жойлар қурилмагани жуда катта муаммоларнинг йиғилишига сабаб бўлган. Одамларнинг уй олишга имконияти бўлмаган. Бизда қурилиш индустрияси ҳам йўқолиб кетганди.

Биз одамларнинг мана шу ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш учун энг оғир инқирозли йилдан чиқсак ҳам ипотека, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун 31,5 трлн сўм маблағ, яъни 3 млрд 50 млн АҚШ доллари ажратяпмиз. Фақат бу катта маблағ эҳтиёжлар ўрганилган ҳолда, лойиҳа асосида одамлар ҳаётини яхшилаш учун ҳалол, пок етказилиши керак.

Энг муҳими, бу маблағлар ташқи қарзимиз кўпаймаган ҳолда ажратиляпти.

Аввалги мақолаUzAuto Motors “Equinox” ва “Tracker” моделларини сотувга чиқаришни бошлади
Кейинги мақолаШавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби тайинланди