Халқаро конференция Форобий меросини ўрганишга бағишланди

0

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети ҳамкорлигида жорий йилнинг 14-15 май кунлари Абу Наср Форобийнинг 1150 йиллигига бағишлаб “Ал Форобийнинг мероси” номли онлайн халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Россия, Болгария, Ҳиндистон, Финляндия, Озарбайжон каби давлатларнинг олимлари ва ёш тадқиқотчилари иштирок этди. Конференцияда қуйидаги бўлимлар бўйича  мулоқот олиб борилди:

1-бўлим: Ал-Форобий рисолалари: таржима масалалари, фалсафий матн ва маданиятлараро алоқа муаммолари;

2-бўлим: ал-Мадина ал-Фадиладан Смарт (ақли) шаҳаргача: мукаммал жамиятнинг замонавий талқини;

3-бўлим: Замонавий Қозоғистонда форобийшуносликнинг актуал масаладаги тадқиқотлари.

Халқаро онлайн конференцияда университетимизнинг “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Нигина Шермухамедова “Ал Форобийнинг ислом фалсафаси ҳақидаги қарашлари” мавзусида маъруза олиб борди. Шу билан биргаликда, конференцияда кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари ва магистрлар фаол иштирок этди.

Конференция сўнггида фалсафа соҳасида Форобийшунослик янги йирик йўналиш сифатида алоҳида аҳамият касб этиши, бундай конференциялар ҳамкорликда яна кўплаб ўтказилиши, алломанинг бой маънавий мероси бўйича манбаларни таржима қилиш ҳамда уларни ёш авлодга етказиш бўйича хулосаларга келинди. Алломанинг асарларидан иқтибослар олиб ёшларга кўпроқ еткалиши зарурлиги таъкидланди.

 

Жалолиддин Юсубов,
ЎзМУ катта ўқитувчиси,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг