“Ҳамдўстлик – 2020” ўқув йиғини ўтказилади (+видео)

0

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари ҳамкорликда “Ҳамдўстлик – 2020” ўқув йиғини  ўтказишади.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка мувофиқ юқори жанговар шайликка эга бир гуруҳ вакилларимиз Тожикистон Республикасида бўлиб ўтадиган ўзбек-тожик ўқув йиғинларида иштирок этиш учун қўшни республикага жўнаб кетди.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларни Тожикистон Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари, кенг жамоатчилик вакиллари куй-қўшиқлар садоси остида кутиб олди.

Ўқув машғулоти Тожикистон Республикасининг Хатлон вилоятида жойлашган “Фахробод” дала-ўқув майдонида бўлиб ўтади.