ЯнгиликларМаҳаллийҲар бир мурожаат инсон тақдири билан боғлиқ

Ҳар бир мурожаат инсон тақдири билан боғлиқ

Давлат хизматлари агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши таъминлаб келинмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг 9 ойида Агентлик тизимига жами 10 951 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 4 887 таси Президент виртуал қабулхонасидан, 6 064 таси бевосита жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган.
Агентлик тизимига бевосита келиб тушган мурожаатларнинг 335 таси оғзаки, 5 546 таси ёзма ва 183 таси электрон шаклда қабул қилиб олинган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 4739 таси (43,2 фоиз) қаноатлантирилган, 5 100 таси (46,6 фоиз) бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Агентликда мурожаатларга тезкорлик билан сифатли жавоб қайтариш, шунингдек, уларни қаноатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Мисол учун, фуқаро Н.Шафигулинанинг ваколатли орган томонидан фарзандига боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлашда рад жавобини бераётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати, агентлик аралашуви билан ижобий ҳал қилиниб, нафақа тайинланиши таъминланди.
Шунингдек, фуқаро Ж.Уразбоевнинг спорт-таълим муассасалари тренер-ўқитувчиси учун олий малака тоифасини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам кўриб чиқилиб, агентлик ходимлари томонидан қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган ваколатли орган вакилларига нисбатан тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, масала ижобий ҳал қилинди.
Агентлик ва унинг таркибий тузилмаларида аҳолининг мурожаатларига тезкорлик билан сифатли жавоб қайтарилиши, шунингдек, давлат хизматларининг кўрсатилиши, ходимларнинг муомала маданияти ташриф буюрувчиларнинг ҳам тилидан ҳам дилидан тенг ўрин эгаллайди, деган умиддамиз. Давлат хизматлари агентлигининг асосий мақсади ҳам аҳолига турли тўсиқларсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз давлат хизматлари кўрсатишдан иборатдир.
Зеро, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим”.

Азамат ЖУМАНИЁЗОВ
Давлат хизматлари агентлиги
Ташкилий-таҳлил бўлими
етакчи маслаҳатчиси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img