Ҳар бир туманда камида битта футбол жамоаси бўлади

0

Хабар қилганимиздек, “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Спорт мактаблари футбол лигаси” ва “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий тарбия тадбирлари календарь режасига киритилади.

Футбол агентлари аккредитациядан ўтади

Тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади, жумладан, ҳар бир тумандан (шаҳардан) ҳудудий биринчиликларда иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ва ўтказиладиган мусобақаларга мос равишда марказий стадион бўлиши таъминланади.