ЯнгиликларМаҳаллийҲарбийларга сайёр хизматлар кўрсатилди

Ҳарбийларга сайёр хизматлар кўрсатилди

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда. Таъкидлаш керакки, миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигида намоён бўлмоқда.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида сайёр қабул бўлиб ўтди. Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси  ташаббуси билан ташкил этилган қабулга шу тизимда ишлаётган ҳарбий хизматчилар  таклиф этилди. Сайёр қабулда  Савдо-саноат палатаси,  “Саноатқурилишбанк” ҳамда Чирчиқ  шаҳар ДХМ   мутассадилари ҳам қатнашди.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчиларга Давлат хизматлари агентлиги фаолияти, тизимдаги янгиликлар, соҳага оид янги қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти юзасидан  маълумотлар бериб ўтилди.

— Мамлакатимиз Қуролли Кучларида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, — дейди Чирчиқ Олий танк қўмондонлик билим юрти бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Бахтиёр Пардаев. —  Биз ҳарбий хизматчиларнинг асосий вақти ишда ўтганлиги сабабли турли давлат хизматларидан фойдаланиш учун марказларга бориб, кўп вақтимизни йўқотамиз. Шу сабабли ДХА Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган сайёр қабул ва сайёр хизматлар ҳарбийлар учун айни муддао бўлди. Қолаверса, бугунги сайёр қабул давомида мутахассислар томонидан уй-жой субсидияси, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар, ипотека кредитларини олиш бўйича кўплаб саволларга жавоб олдик.

Ўтказилган тадбир давомида уй-жой, кадастр, фарзандини  боғчага жойлаштириш, коммунал хизматлар бўйича 10 дан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img