Хатирчидаги Сангижумон тоши тебраниб туришининг сири нимада?

0

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жойлашган Сангижумон тоши 280 тоннадан зиёд бўла туриб, бу оғир тош нима учун тебраниб туради? Бунинг сири нимада? Унинг шакли лола гулига ўхшайдими? Бу ердаги иккинчи харсангтош тешигидан фақат гуноҳи йўқларгина ўта оладими? Сиз у ерга борганмисиз?

Сангижумон – Нурота тоғ тизмасининг тармоғи бўлган Оқтовнинг жанубий ён бағрида, Сангижумон қишлоғи (Хатирчи туман, Олтинсой ф/х)да жойлашган. Қишлоқнинг номи ҳам ушбу харсангтош (сангижуман: форсча тебранувчи, қимирловчи тош деган манода) номига қўйилган. Мазкур тош Сангижумон сойи бўйида 900 метр баландликда жойлашган бўлиб, тоғ юзида бандидан узилган лола гул шаклида турибди. Унинг айланаси 20 м, баландлиги 6 м, оғирлиги 280 тоннадан зиёд.

Сангижумонни ғарб тарафга қараб кўтарса қимирлайди ва 7-10 мартагача қимирлаб туради. Ушбу улкан харсангтош шунчалик енгил тебраниб турадики, уни ҳатто 12-14 ёшли бола ҳам бир қўлда қимирлатиши мумкин.

Бу тош яқинида иккинчи сирли харсангтош “Тешик тош” бўлиб, ривоятларга кўра ушбу тош тешигидан фақат гуноҳи йўқ одамларгина ўта олади.

Тарихчи олима Шохистахон Ўлжаева билан ҳамкорликда тайёрланди.

Аввалги мақолаЧетдан кираётган айрим дори воситалари учун бож вақтинча ундирилмайди
Кейинги мақолаРоботга ҳам фуқаролик берилганлиги ҳақида эшитганмисиз?