Хатосиз ёзадиган дастурни навоийлик Манзура Абжалова кашф қилди

1085

Ахборот-технологиялари асрида тилнинг кенг истеъмолда бўлиши ва унинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузининг ортиши, давлат тили сифатида мустаҳкам ўринга эга бўлишини таъминлашнинг энг самарали йўли тилнинг компьютер технологиялари тили даражасида формаллаштириш ҳисобланади. Сунъий интеллект тили сифатида формаллашган табиий тил ҳеч қачон ўлмайди. Ҳатто замонавий технология кириб борган кичик давлат ёки дунёнинг энг чекка ҳудудидаги инсонлар ҳам бундай тилнинг мавжудлиги ва имкониятлари билан таниш бўлади. Таҳрир ва таҳлил дастури орқали саводли матн туза олади.

Манзура Абжалова,
Навоий давлат кончилик институти Илмий-услубий бўлими мудири:
— Мен яратган «Uztextanalysis» дастури орқали ўзбек тилидаги кирилл ва лотин ёзувларида киритилаётган (синтез) ёки ёзилган (анализ) турли ҳажмдаги матнларни автоматик тарзда қисқа вақт ичида таҳрир ва таҳлил қилиб, хатоларни қизил тўлқинли чизиқ чизиб кўрсатади ва контекст менюда хато сўзни тўғрилаш учун фойдаланувчига сўзнинг вариант шакллари тақдим этилади. Мазкур дастурни яратиш учун ўзбек тилида мавжуд омоним, антоним, синоним сўзлар ва фразеологик бирликлар тўпланиб, уларнинг базаси шакллантирилган. Лойиҳам «Uztextanalysis» дастури турли ҳажмдаги матнларни тезкор таҳрир қилади, матн терувчининг ёзма нутқ малакасини такомиллаштиради, фойдаланувчига матнларни мустақил равишда тўғри ва саводли ёзишида кўмак беради.
Бугунги кунда дастурнинг нафақат муайян компьютер технологияларида, балки жамики мавжуд электрон ҳисоблаш воситаларида ҳам ўрнатилишига эҳтиёж ниҳоятда катта.
Ўзбек адабий тилидаги матнларни графематик таҳрир ҳамда морфологик-синтактик таҳлил қилувчи дастурнинг ўзбек тили луғавий бойлиги ва формал лингвистик қоидаларини ўзида мужассам қилувчи лингвистик таъминотни бойитиш, шу орқали лисоний, интеллектуал салоҳиятни юксалтириш, мутахассисларнинг шахсий-касбий қобилиятларини ривожлантириш, ёшларда миллий тилимизга бўлган фахрини мустаҳкамлашдир.

1 та изоҳ

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг