Суд очеркиҲайдовчи ухлаб ётганидан фойдаланиб уни тунаган фуқарога суд ҳукми ўқилди

Ҳайдовчи ухлаб ётганидан фойдаланиб уни тунаган фуқарога суд ҳукми ўқилди

“Асли қора оқармас,
Асли бузуқ тузалмас”.

Бежиз бу мақолни эсламадик. Навқирон 30 ёшида 3 марта судланишга улгурган Шахзод Жўраевнинг бу сафарги “ҳазили” ҳам қимматга тушди.

Иш ҳолатларига кўра, Шахзод Жўраев (шартли) 2020 йил июнь ойи охирида соат 23.00лар чамасида М.Асадовни Чуст тумани, Шербилак МФЙдаги автомобиль йўлининг четида, тўхтаб турган ҳолатдаги автомашинасининг ёнида ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унинг бир дона бозор баҳоси 2.200.000 сўмлик “SAMSUNG A 30S” русумли телефони, телефон ғилофи орқасида бўлган М.Асадовга тегишли МТЗ-80 русумли тракторининг ТТР № 155945 рақамли техник паспорти, бир дона 10 турк лираси, бир дона 20 сўмлик қирғиз пули, бир дона 100 АҚШ доллари ва бир дона 5 АҚШ доллари, жами 3.250.000 сўмлик мол-мулки ва муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларини яширин равишда ўғирлаб кетади. Сўнг  “SAMSUNG A 30 S” русумли уяли алоқа воситасини 2.000.000 сўмга сотиб юбориб, муҳим аҳамиятга эга бўлган расмий ҳужжат МТЗ-80 русумли тракторнинг ТТР № 155945 серия рақамли техник паспортини эгаллаб, уни яшириб қўяди.

Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи  Шахзод Жўраевни, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ва судга тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, Ш.Жўраевни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, судланувчи Шахзод Жўраевга қонунда белгиланган жазони тайинлади.

Иброҳим Жабборов,
жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди судьяси

 

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img