7 C
Tashkent
2021, 05-Mart | 12:47
Бош саҳифа Янгиликлар Маҳаллий Ҳимояланиш даражаси 95% бўлган тиббий ниқоблар тайёрланмоқда

Ҳимояланиш даражаси 95% бўлган тиббий ниқоблар тайёрланмоқда

0

КN-95 маркали тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш бошлангани ҳақида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси хабар бермоқда.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Quality Electronics” корхонасида ҳимояланиш даражаси 95% бўлган КN-95 маркали тиббий ниқоблар тайёрланмоқда.

95 маркали ниқобларнинг ўзига хослиги шундаки, респиратор ниқоблар филтр материалларидан тайёрланган бўлиб, 4 та ҳимоя қаватидан иборат.

Биринчи қатлам спанбонд мато, микрон чанг филтри, иккинчи қатлам фаоллаштирилган углерод матоси, бензол-микрон чанг филтрлаш функсияси, учинчи қатлам зич филтрли мато, тўртинчи қатлам спанбонд матодан иборат, бу ҳар қандай зарарли моддаларни филтрлайди.

Тасаввур қилинг, янги коронавируснинг диаметри 0,1 дан 0,12 микронгача. Шунинг учун Н-95 ниқобини кийиш вируснинг самарали олдини олади. Бунда кирган ва чиққан ҳаво, албатта, филтрдан ўтади. Оддий ниқобларда эса бундай имконият мавжуд эмас. Уни атиги 2 соатгина ишлатиш мумкин. Респиратор филтрлар эса узоқ вақтгача сизни ҳимоя қила олади. Хавфсизлик ва ишончлилик даражаси анча юқори.

Хавфсизлик қоидалари тўлиқ таъминланганми?

Инқирозга қарши курашиш Республика комиссиясининг кўрсатмасига биноан фаолият юритаётган корхоналарда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, улар ўз фаолиятини тегишли ҳудудида ташкил этиши, шунингдек, ишчиларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш қатъий белгиланган. Чунки, Президентимиз таъбири билан айтганда, ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги керак, айниқса иқтисодиётимизнинг драйвери бўлган соҳалар. Шундан келиб чиқиб, “Ўзелтехсаноат” уюшмаси ўз таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқаришни давом эттириш, уларга имтиёзлардан фойдаланишларига ёрдам бериш, экспорт режаларини ўз вақтида бажарилишига кўмаклашиб келмоқда.

Корхоналардаги ишчи-ходимларнинг ҳам фикрлари бизни қизиқтирди.

Бинога киришимиз билан санитария-гигиена қоидаларига амал қилинган ҳолда тана ҳароратимиз ўлчанади, махсус қўлқоплар, ниқоблар ва устки ҳимоя халатларини кийган ҳолда ишлаб чиқариш ҳудудига кирамиз”, – дейди корхона ишчиси Турсуной Алматаева. – “Ҳар икки соатда ниқоб билан қўлқоплар алмаштирилади. Соғлигимиз тиббиёт ходимлари томонидан доимий назорат қилиб турилибди. Хабаримиз бор, бошимиздан оғир кунларни ўтказяпмиз. Аксарият одамлар уйларида ўтиришибди. Кўпчилик карантинда сақланмоқда. Биз эса ўз меҳнатимиз билан халқимизга, шифокор-ҳамширалар ва барча беморларга фойдамиз тегаётганидан, оз бўлса ҳам ҳиссамиз қўшилганидан мамнунмиз”.

Сифатми ёки кафолат?

Бу икки хусусият биз таққан ниқобларда, албатта, ўз аксини топиши керак. Баъзида кўчада ниқобсиз юриш мумкин эмас ёки маъмурий жавобгарликдан қўрқиб, ҳаётимизни хавф остига қўямиз. Атиги 2 соатга етадиган оддий ниқобларни ҳатто ҳафталаб тақиб юришга одатланиб қолдик. “Маска бўлса бўлди-да номигагина» қабилида иш тутадиган бўлдик. Аммо кутилмаганда вирус ҳужум қилиб қолгандачи? Инфексия бор ҳудудда бу филтрсиз ниқоблар сизга сифат ёки кафолат бера оладими? Афсуски, йўқ!!! Шу боис, хоҳлардикки, юқори ҳимоя ва кафолатга эга тиббий ниқоблардан фойдаланайлик. Бу реклама ҳам эмас. Аксинча, сизнинг соғлигингиз учун куюниб айтилаётган гаплар…